Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

жиҳатидан, бўйиндан бошнинг кетиши ёки юракнинг тўхташи ўлимнинг сабаби дейилмайди. Балки сабаб деб гумон қилинган нарса бошни бўйиндан узиш ва юрак уришини тўхтатиш билан ундан ҳаёт хусусиятини кетказган нарсадир, бўйинни кесиш ва юрак тўхташининг ўзи эмас. Шунга кўра, ўлимнинг ҳақиқий сабаби бирор бир аъзонинг талофатланиши, яъни бўйинни кесиш ёки юракнинг тўхташи эмас. Чунки аъзога талофат етиши ташқи таъсир натижасида ҳосил бўлади. Ҳаёт у аъзонинг хусусиятларидан бири бўлгани учун унинг кетиши ўзи тарафидан эмас, балки шу хусусиятни ёки унинг у билан биргаликда ўзини кетказган ташқи таъсир сабабли юз беради. Шунингдек, ташқи таъсир ҳам ўлим сабаби бўлолмайди. Чунки ақлан ҳам, воқеда ҳам исботланганки, гоҳида ташқи таъсир ҳосил бўладию, ўлим юз бермайди. Гоҳида эса ҳеч қандай ташқи таъсирсиз ҳам ўлим юз бераверади. Сабаб сабаб қилинаётган нарсани, яъни ўлимни қатъиян келтириб чиқариши керак. Демак, ўлимни келтириб чиқарадиган ҳақиқий сабаб булардан бошқа нарса экан.


Ҳақиқий сабабни билишга ақл йўл топа олмади. Чунки у ҳиссиётга боғлиқ эмас. Шунинг учун бу ҳақда Оллоҳ бизга хабар бериши, ўлим учун ҳақиқий сабаб ҳақидаги хабарни биз иймон келтиришимиз учун субути ва далолати қатъий бўлган далиллар билан исбот қилиш зарур. Чунки бу ақидадандир, ақида эса фақат қатъий далил билан исбот бўлади. Оллоҳ Таоло бир неча оятларда ўлимнинг ҳақиқий сабаби ажалнинг етиши ва Оллоҳнинг ўзи ўлдириши ҳақида хабар берди. Ўлим қатъиян ажал билан ҳосил бўлади, бошқа йўл билан эмас. Демак, ажал ўлимнинг сабаби, ўлдирувчи эса Оллоҳ Таолодир ва угина ўлимни бевосита амалга оширади. Бу нарса бир неча оятларда келган. Оллоҳ Таоло айтади:


وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَابًا مُؤَجَّلاً
– „Ҳар бир жон фақат Оллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади“.        [3:145]
Яъни Оллоҳ Таоло ўлимни белгилаб тайин қилдики, у бу муддатдан олдин ҳам, кейин ҳам ўлмайди. Яна айтади:


اللَّهُ يَتَوَفَّى الأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا
– „Жонларни ўлим вақтларида Оллоҳ олур“,                                                [39:42]
яъни у нафсларни ўладиган вақтида ўлдиради ва ундаги ҳаёт хусусиятини тортиб олади. Яна айтади:


رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ
– „Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир“,                          [2:258]
яъни У бевосита ҳаётни яратади ва Угина ўлдиради. Яна айтади:


وَاللَّهُ يُحْيِ وَيُمِيتُ
– „Ахир тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Оллоҳ-ку!“                    [3:156]
Бу калимани Оллоҳ Таоло кофир бўлган кимсаларга рад қилиб айтади. Оятда келадики:

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260